06 Февраль 2020
Ёшлар – юрт келажаги

Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Иброҳим Юлдашев Театр санъати факультети “Драматик театр ва кино актёрлиги санъати”, “Эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги”, “Мусиқали театр актёрлиги санъати” таълим йўналишлари 4-курс талабалари билан суҳбат ўтказди. Қизғин суҳбатда сессия жараёнларининг шаффофлиги, профессор-ўқитувчиларнинг адолатли ёндашуви борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ректор юрт келажаги бўлмиш ёшларга ўз мутахассисликларини чуқур эгаллашлари, диплом олди амалиётлар жараёнларида ўз маҳоратларини кўрсата олишлари, инновацион ғоялар билан янгиликлар қилиш зарурлиги, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да янада фаол бўлиш, мутолаа маданиятини ошириш каби долзарб масалалар ҳақида сўзлади. Мулоқот очиқ ва эркин тарзда бўлиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ёшлар – юрт келажаги, уларнинг ташаббускорлиги ва барча ютуқлари мамлакат тараққиётига ҳисса қўшади. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳам баркамол авлод пойдеворини қуришда асос бўлиб хизмат қилишади! Зеро, санъат ва маданият инсонларни эзгуликка чорлайди.

 

Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот котиби

 

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17