06 Февраль 2020
Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 4 февраль куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг “Актёрлик санъати ва халқ рақси” кафедраси Халқ рақси йўналиши ўқитувчиси Дилноза Нормуродова ташаббуси билан мактабда маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсига вилоят болалар мусиқа ва санъат мактабларининг Хореография йўналиши ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси доценти Фазлиева Зебо Камарбековна ташриф буюрди.

Маҳорат дарси давомида ўқитувчилар томонидан ёшлар учун амалий машғулотлар олиб борилиб, керакли тавсиялар берилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14