06 Февраль 2020
Гулистон шаҳрида рақс тўгараги ташкил қилинди

Ўзбек миллий санъат турлари саноқсиз бўлсада, уларнинг орасида рақс санъати ўзининг бетакрор гўзаллиги, сирли нафосати, ўзига хос нозик ҳамда мураккаблиги билан ажралиб туради. У шундай санъатки, қайси ёш ижросида акс эттирилмасин, ўз жозибасини сира йўқотмайди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, жажжи болажонлар ижросидаги ҳар қандай рақс кишини қувонтирмай қўймайди.

Жорий йилнинг февраль ойида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳибаси А.Айтбагамбетова бошчилигида Ёшлар орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида  5 та муҳим ташаббус доирасида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 9-сон умумтаълим мактабида рақс тўгараги очилди. Ушбу тўгаракда ҳозирги кунда 60 дан ортиқ ўқувчи-қизлар рақс сирларини ўрганишмоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31