06 Февраль 2020
Фарғона вилоятида “Олтин жўжа” спектакли намойиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида Фарғона вилоятининг Қўштепа, Олтиариқ, Риштон туманлари ҳамда Қувасой шаҳри маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида жорий йилнинг февраль-июнь, сентябрь-декабрь ойлари давомида Фарғона вилоят қўғирчоқ театрининг “Олтин жўжа” спектаклини намойиш этиш режалаштирилган.

2020 йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими тасарруфидаги 4-37-умумтаълим мактаблари, БМСМ ўқувчиларига “Олтин жўжа” спектакли намойиш этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31