06 Февраль 2020
Эркин мулоқот

Яхши ўқиш ва аъло даражадаги ахлоқ ёшларимизни жамиятдаги ўрнини юксалтиради.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Иброҳим Юлдашев Халқ ижодиёти факультети “Кутубхона ва ахборот фаолияти” таълим йўналиши 1-курс талабалари билан учрашди.

Институт раҳбари ўз фаолияти давомида ҳар бир таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан суҳбатлар ўтказиб, таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликлар, мамлакатимиз ижтимоий-маданий соҳасидаги турли янгиликлар борасида сўзлади.

Айни пайтда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ёшларимизнинг онги ва қалбида адолат мезонининг шаклланиши ўта муҳим ўрин тутади. “Кутубхона ва ахборот фаолияти” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳалоллик мезонига амал қилишлари, мутолаа маданиятини ошириб, келгусида кўплаб инновацион ташаббусларни амалга оширишлари лозим.

Иброҳим Юлдашев барча талабалар билан эркин мулоқотида уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, ўқув йили давридаёқ ёшларнинг профессионал таълим олиши, ақлан ва жисмонан фаол бўлишлари учун зарур шароитлар яратилганини таъкидладилар. Эндиликда талабалар ана шу имкониятлардан тўлалигича фойдаланишади. Талабаларга ўқиш ва ижодий жараёнларда омадлар тилаймиз.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31