06 Февраль 2020
Беш ташаббус - беш имконият

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Шайхонтохур туман прокуратураси билан ҳамкорликда тумандаги мактаб ўқувчилари учун жорий йилнинг 4 февраль куни бешта муҳим ташаббус тарғиботи доирасида ихтирочиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмалари, стартап лойиҳалари ва робототехника кўргазмалари, китоблар кўргазмалари, мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ташкил этилган тўгаракларнинг кўргазмалари, “Баркамол авлод” марказлари ўқувчилари иштирокида тасвирий санъат бўйича маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилди.

Шунингдек, Консерватория талаба-ёшлари томонидан ўқувчиларни маданий дам олишлари ва уларга аъло кайфият улашиш мақсадида концерт дастури намойиш этилди. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31