06 Февраль 2020
Ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида мунтазам бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 5 январь куни Ёшлар ижодиёт саройида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан битирувчи талабалар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада Ўзбекистон давлат консерваторияси битирувчи курс талабалари ҳам иштирок этишди.

Мақсад - Ёшларни талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда меҳнат бозоридаги мавжуд бўш иш ўринлар ҳақида маълумотлар бериб, корхона ва ташкилотларнинг вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашдан иборатдир.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31