06 Февраль 2020
Талабаларнинг янги ғоя ва ташаббуслари қўллаб - қувватланмоқда

Ўзбекистон давлат хореография академиясида жорий йилнинг 5 февраль куни талабалар орасидан бўлажак илм-фан ва ижод вакиллари селекциясини кучайтиришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар режасига асосан ижодий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад талабалар иқтидорини аниқлаш, уларнинг илмий-ижодий ва яратувчанлик қобилиятларини ўрганиш орқали энг иқтидорли талабаларни саралаб олиш ҳамда ҳар бир курс кесимида талабалардан иборат “Инновацион гуруҳ”лар шакллантириш эди.

Талабалар томонидан янги ғоя ва ташаббуслар асосида яратилган илмий-ижодий ишланмалар намойиш этилди. Бу илмий-ижодий ишланмалар академия талабалари орасидан шакллантирилган “Ёш экспертлар гуруҳи” томонидан баҳоланиб борилди. Экспертлар томонидан энг яхши деб эътироф этилган илмий-ижодий ишланмалар муаллифлари муносиб тақдирландилар.

Равшан ХУРРАМОВ

Ўзбекистон давлат хореография академияси матбуот хизмати котиби

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31