07 Февраль 2020
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида маҳорат дарслари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қошидаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ маркази “Бахшичилик санъати” йўналиши тингловчилари учун жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, доцент Рустам Абдуллаев “Халқ ашула ва рақс туркумларининг пайдо бўлиши, тарихи, таркибий тузилиши, эстетик хусусиятлари, “Бухороча” ашула йўллари, фольклор асарлар, достончилик анъаналари мавзуларида маҳорат дарсини ўтди.

Шу билан бирга, жонли ижрода ўзбек миллий мусиқа меросининг ноёб дурдоналарини тақдим этди. Жонли ижро руҳиятга хуш ёқади, қалбларимизни осойишта ва саркашта туйғуларга тараннум этади.

Маҳоратли педагог Рустам Абдуллаев доимо ўз шогирдларини истеъдодини шакллантиришда жонли ижро имкониятларини ҳисобга оладилар. Достончилик анъаналарида ҳам бу усул албатта ўз самарасини беради.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31