07 Февраль 2020
Каттақўрғонлик ёшлар билан ижодий учрашув

Жорий йилнинг 5 февраль куни Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига Самарқанд вилоят прокурори ҳамда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги вакиллари келиб каттақўрғонлик ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчи-ёшларга мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқишди. 

Каттақўрғонлик ёшларни бугунги кундаги мавжуд муаммолари ва уларнинг ҳал этиш бўйича берган таклифлари тингланиб, ушбу масалаларни жойида ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ёшларни қизиқтирган барча саволларга масъуллар томонидан жавоблар бериб борилди. 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31