07 Февраль 2020
“Самарқанд сайқали” ҳайрия спектакли намойиш этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш, шунингдек, ёшларни театр санъатига бўлган қизиқишларини ошириш бўйича жорий йилнинг 6 февраль куни Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 62-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернатида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Навоий назми шайдосиман” мавзусида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб, режиссёр Жўрабек Рўзметов томонидан саҳналаштирилган “Самарқанд сайқали” (тарихий драма) ҳайрия спектакли намойиш этилди.

Улуғ мутафаккир, бетакрор шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳар қандай вазиятда илмга, ижодга ташналиги, инсонларни эзгулик сари бошлаши Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” номли саҳна асарининг бош мавзусидир.

Асар Навоийнинг инсон маънавий камолоти, туркий тилнинг нақадар жозибали эканлигини англаш, илм ўрганиш, жамиятни адолат ила бошқариш, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сепиш сингари юксак фазилатларни тараннум этади.

“Самарқанд сайқали” спектакли болажонлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31