07 Февраль 2020
"Сурхон воҳасининг табиати ва ҳайвонот олами" мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида "Сурхон воҳасининг табиати ва ҳайвонот олами" мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада музейнинг табиат бўлими ходимлари ва умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари иштирок этишди. Шунингдек, кўргазмада табиат бўлимининг бўлим мудири Ф.Мингбаева, илмий ходимлари Ш.Пардаева, Х.Умбаров ва бўлим бош мутахассиси Ф.Рузиевалар қатнашдилар.

Кўргазма давомида музейнинг табиат бўлимига оид экспонатлар намойиш этилди. Ўқувчилар экспонатлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31