07 Февраль 2020
Фарғона вилоятида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича жорий йилнинг 5 февраль куни Фарғона вилояти, Фурқат тумани 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят прокурори ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Катта таассурот ва кўтаринки кайфиятга бой тарзда ўтган учрашув давомида 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар намойиш этилди.

Шунингдек, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Учрашув давомида вилоят прокурори ёшларни маданият, санъат, мусиқа, жисмоний тарбия ва спортга ошно этиш, уларнинг ҳар бирида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, фаол китобхон-ўқувчилар сафини кенгайтириш борасидаги мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида давом этган учрашувда туман ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят прокурорига мурожаат қилдилар.

Мусиқа ва санъат мактабининг ёш иқтидор соҳиблари ўзларининг қувноқ куй-қўшиқлари, бетакрор рақслари ва шеърлари билан учрашув иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31