07 Февраль 2020
“Навоий наволари”

Жорий йилнинг 7 февраль куни буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти мусиқали драма театри ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Навоий наволари” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, вилоятнинг фаол ёшлари, Наманганнинг қалами ўткир ёзувчи ва шоирлари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида театрнинг кўзга кўринган ижодкорлари, ёш иқтидор эгалари томонидан А.Навоийнинг ҳаёти акс этган композициялар намойиш этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14