07 Февраль 2020
Гулистон шаҳрида Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 579 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 февраль куни Гулистон шаҳрида ҳам Алишер Навоий таваллуд топган кун кўтаринки руҳда ўтказилди.

Дастлаб кенг жамоатчилик вакиллари, навоийшунос олимлар, корхона, ташкилот, муассаса жамоалари ҳамда ёшлар томонидан Гулистон шаҳри “Билимдонлар масканида” қад ростлаган улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, шоир даҳосига муносиб эҳтиром кўрсатилди.

Шундан сўнг Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди.

Унда вилоят маданият бошқармаси, бошқарма тасарруфидаги вилоят мақом ансамбли ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси томонидан театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда “Ҳамса” достонидан, Навоий ғазалларидан парчалар ижро этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31