07 Февраль 2020
Қашқадарёда "Мен театршуносман" лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегияси доирасида “Театршуносман” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 5 февраль куни Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Касби туманига қарашли мактаб ўқувчилари ҳамда Қарши давлат университети талабалари учун А.Қодирийнинг “Бахтсиз куёв” спектакли намойиш этилди.

Унда Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри труппа раҳбари Қ.Бердиев томонидан ёшларга аввало, театр тарихи, бу ерда ижод қилиб ўтган марҳум устоз санъаткорлар ижоди ва фаолияти ҳақида, театр репертуаридаги спектакллар, театрнинг охирги йилларда эришган ижодий ютуқлари борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан қилинаётган ана шундай хайрли ишлар Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг келгуси режаларида янаям кенгроқ ўрин эгаллайди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31