07 Февраль 2020
Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида "Назм ва наво" кечаси

Жорий йилнинг 7 февраль куни Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан театрлаштирилган "Назм ва наво" кечаси ташкил этилди.

Кечада Навоий ғазалларидан парчалар ижро қилинди.

Шунингдек, кеча давомида мактабнинг "Дастгоҳли рангтасвир рассоми" бўлими ўқувчилари томонидан Алишер Навоий сиймоси тасвирланган расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31