07 Февраль 2020
“Ғазал мулкининг султони”

Жорий йилнинг 7 февраль куни Термиз археология музейида улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан Ғазал мулкининг султони номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда Термиз шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари иштирок этишди. Мазкур тадбирда буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлар орқали ёритиб берилди.

Шунингдек, музей бўлими мудири Ш.Раджабов Навоий ғазаллари ҳақида ёшларга қизиқарли маъруза қилди ҳамда ўқувчилар шоир ғазалларидан намуналар келтиришди. Тадбир қизиқарли ва сермазмун ўтди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14