13 Февраль 2020
Хива шаҳридаги Президент мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастури ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида жойларда тадбирлар давом этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 12 февраль куни Хива шаҳридаги Президент мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда олимлар, ижодкорлар, маданият муассасалари, “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ходимлари иштирок этишди.

Маъруза ва мулоқотлар илм-маърифат, моддий ва номоддий меросимизни, қадриятларни эъзозлаш, китобхонлик каби мавзуларда бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан шеърий чиқишлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Энг қувонарлиси мактаб кутубхонасига янги нашр этилган китоблар совға қилинди.

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09