13 Февраль 2020
“Бобур - буюк шоҳ ва шоир”

Жорий йилнинг 13 февраль куни З.Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, 28-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 15-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида “Бобур - буюк шоҳ ва шоир” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда З.Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир маърузалар ўқилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ўқувчи-ёшлар томонидан ғазаллар, куй-қўшиқ ва саҳнавий чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, музейнинг тасвирий санъат бўлимида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари устозлар ва ўқувчилар иштирокида тасвирий санъат йўналиши бўйича маҳорат дарсларини ташкил қилишди.

Унда ёш ижодкорлар Бобур Мирзо образи ва унинг асарларига оид ижодий ишларини ўз мўйқаламларида акс эттирдилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09