13 Февраль 2020
Каттақўрғон шаҳрида "Келажак" фольклор фестивали

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташуббус доирасида санъатсевар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларнинг истеъдодларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 февраль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида "Келажак" фольклор фестивали ташкил этилди.

Унда туманлардан ташриф буюрган болалар фольклор жамоалари иштирок этишди. Жумладан, Нарпай тумани маданият бўлимининг "Наврўз" болалар фольклор жамоаси ҳам ўз чиқишлари билан фаол қатнашди.

Жамоа томонидан ижро этилган "Барчани кўкламга етказсин!" номли саҳнавий чиқишлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53