14 Февраль 2020
Наманганда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги нишонланди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Наманган вилояти Маданият бошқармаси томонидан Буюк мутафаккир, адолатли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Ахсикент қишлоғидаги Ахсикент маданий мерос археологик ёдгорлик объектида адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят намунали мақом ансамбли созанда, хонандалари ижросида Бобур ғазалларидан куй-қўшиқлар ҳамда вилоят мусиқали театри ижодкорлари томонидан Бобур ҳаётидан парчалар ижро этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53