14 Февраль 2020
Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонасининг "Ёшлар" радиоканали орқали ўзгача тарғиботи
Яқинда "Ёшлар" телерадиоканали мухбири Ваҳобиддин Зиё ва S-Ikbol радиоканали мухбири Равшанбек Юсуповлар Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонасида сайёҳат қилишди.
Уларга музей қўрикхона бўлим мудирлари Сотимов Ўктам ва Раҳимов Иззатлар ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар сайёҳат давомида музей қўриқхона кўргазмалар тарихи, уларнинг такомиллаштирилиши ва янгиликлари билан таништирилди.
 

Ёшлар телерадиоканали мухбири Ваҳобиддин Зиё ўз таассуротларини шундай билдирди:

 - Бизнинг буюк тарихимиз бор ва бу тарихдан биз ҳамиша куч оламиз. Хива обидалари бу тарихимизга яққол мисол. Хивага келган ҳар бир инсон ўзига маънавий куч олади, тарихга қайтади, ўзидан янги биоэнергия тўплайди. Ичан-Қалъа бу мўъжиза - бундаги обидалар, мақбаралар, экспонатларнинг ҳар бири - тарихдан сўзловчи фактлардир. Мен Ичан-Қалъага ҳар сафар келганимда янгидан-янги маълумотлар, таассуротлар ва янгиликлардан баҳраманд бўламан. Бу сафарги саёҳатим ўзгача бўлди, чунки Ичан-Қалъа музей-қўриқхонасида бўлган ўзгаришлар - инновацион янгиликлар одамни ҳайратга солади. Айникса, менга янги смарт-музей деб аталувчи музей жуда ёқди, Чунки мен унда жонланаётган суратлар ва маълумотларни кўриб ҳайратга тушдим. Музейларга кириб чиқиш хам янгича тартибга солинган, бу хам жуда яхши ўйланган ғоя. Билетларни масофадан олиш имконияти яратилибди, ҳатто смартфондан жойида тўловни амалга оширса ҳам бўлар экан. Музей қўриқхонанинг бундан кейинги ишларига омад ва зафарлар тилайман. Ичан-Қалъа музей-қўриқхонаси маъмуриятига алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Музей-қўриқхонасида яратилган ушбу қулайликлар хусусида албатта радиоканалимиз мухлисларига билдираман. Сайёҳат жараёнида ўзгача радиорепортажлар қилишга эришдим" - деди радиобошловчи Ваҳобиддин Зиё.
 
 
Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53