14 Февраль 2020
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан адабий кеча ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Маданият бўлими - маданият маркази ташаббуси билан П.Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан адабий кеча ташкил қилинди.

Кечада маданият маркази ижодий ходимлари томонидан ижро этилган Бобур ғазалига басталанган қўшиқлар, саҳнавий чиқишлар йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09