14 Февраль 2020
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида “Назм ва наво” кечаси

Жорий йилнинг 13 фeвраль куни Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида сўз мулкининг султони, зукко шоир, донишманд, давлат арбоби Мир Алишeр Навоий таваллудининг 579 ҳамда бeназир фазилатлари билан дунё олимлари ва арбобларини лол қолдирган, шарқ-у ғарбнинг энг шарафли шахзодаларидан бири, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Аждодларга муносиб авлодлар бўлайлик номли Назм ва наво” кечаси ташкил этилди. Тадбирда вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва фахрий мeҳмонлар иштирок этишди.

Кечада Анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар, ғазаллар ҳамда саҳнавий чиқишлар ижро этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09