14 Февраль 2020
Бўка тумани Маданият марказида “Назм ва наво” бадиий кечаси

Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент вилояти, Бўка туманидаги Маданият марказида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб “Назм ва наво” бадиий кечаси ўтказилди.

Кечада Абдухолиқ Исматуллаев халқ дардини ўз дарди деб билган, халқ фаровонлиги йўлида жуда кўплаб ибратли ишларни амалга оширган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймосини яратиб берди.

Шунингдек, Маданият бўлимининг раҳбари Ориф Омонов “Дугоҳ” халқ дастасининг бадиий раҳбари Собир Нишонов, жўрновоз Сарвар Қурбонов, бадиий раҳбар Зафар Расулов, 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг жамоаси, хонандалар Маъруф Омонов, Тошпўлат Жумаев, Бегзод Алиев, Аббос Хўжақулов, Рустам Каримов, Рустам Ҳакимов, Диёра Зиёдуллаева, Махсума Рисбекова, Зафар Расулов, Ориф Омоновлар томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31