14 Февраль 2020
“Бобур - буюк шоҳ ва шоир”

Жорий йилнинг 14 февраль куни Термиз давлат музей қўриқхонаси археология бўлимининг илмий ходимлари Н.Алиқулова, Б.Тошқобилов ва Г.Сариевалар Термиз шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси ва буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Бобур-буюк шоҳ ва шоир” номли тадбирда иштирок этишди.

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир маърузалар ўқилди. Тадбир давомида ғазаллар, куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Археология бўлимининг Бронза даврига оид экспонатлари билан кўчма кўргазма ташкил этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31