14 Февраль 2020
Навоий шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерти

Жорий йилнинг 14 февраль куни Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Халқ чолғулари бўлими”, ансамбль ва оркестр жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Концерт давомида ушбу мактаб ўқувчилари ҳамда оркестр томонидан миллий ва классик асарлар маромига етказиб ижро этилди.

“Красотка”, “Сюита”, “Наврўз ифори”, “Маш ботой”, “Роҳат” каби куй-қўшиқлар ташриф буюрган томошабинлар, мусиқа мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари қалбига бир олам завқ улашди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31