14 Февраль 2020
Яшнобод туманида маданият марказларининг ҳисобот концерти

Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Яшнобод тумани Маданият бўлими-маданият марказларининг ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

Мусиқа мактаби фоесида маданият марказларининг рассомчилик, бичиш-тикиш тўгараклари кўргазмалари ҳамда тўгарак раҳбарлари томонидан мастер-класс ташкил этилди. Концерт “Камалак” халқ намунали рақс дастасининг жўрнавози Муродулло Хакимовнинг тантанали доира чорлови билан бошланди.

Концертда “Гулғунча”, “Шарқ юлдузчалари”, “Бинафша” болалар рақс дастаси, “Замин”, “Шарқ юлдузлари”, болалар ва ўсмирлар театр студиялари, “Ушу” спорт тўгараги, “Мён Хан Сан” корейс миллий рақс дастаси, “Камалак” халқ намунали рақс дастаси иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар маданият бошқармаси ҳамда Яшнобод туман ҳокимияти вакиллари иштирок этишди. Концертда ижро этилган жонли қўшиқлар йиғилганларни ҳушнуд этди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31