15 Февраль 2020
“Аждодлар мероси мусиқий оҳангларда”

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейида буюк сиймоларимиз - сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ҳамда буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Аждодлар мероси мусиқий оҳангларда” деб номланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда лицей директори И.Азимов ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибадорлиги ҳақида сўз юритиб, бу тилни дунёга танитишда буюк шоир Алишер Навоийнинг ўрни беқиёс экани, шунингдек, Бобурнинг ўзбек маданиятини дунёга танитишдаги ўрни, саркардалик маҳорати, латиф шеърияти ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Кечада, Иқтидорли болалар академик лицейининг профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари, шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Адабий-мусиқий кечада улуғ алломаларнинг ижодий меросидан ўрин олган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.

Айниқса, ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишларида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тимсоли гавдалангани барчанинг кўз ўнгида ўша давр руҳини намоён этди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31