17 Февраль 2020
“Кўҳна Ховос тароналари”

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сирдарё вилояти Ховос тумани 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида туман маданият бўлимига қарашли “Кўҳна Ховос тароналари” мусиқа ва рақс ансамблининг 2019 йиллик ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Ховос туман ҳокими ўринбосари О.Донабоев, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Холматовлар иштирок этишди.

Тадбирни туман маданият бўлими мудири Р.Бахриддинов очиб берди ва томошабинларга “Кўҳна Ховос тароналари” ансамблининг фаолияти тўғрисида сўзлади. “Кўхна Ховос тароналари” ансамблининг мусиқий дастуридан “Умр ўтар”, “Суръатинг”, ”Айлагач”, “Фарғона тонг отгунча”, “Доғман” каби умурбоқий қўшиқлар жой олди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31