19 Февраль 2020
“Миллатлар тотувлиги - миллий рақсларда”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4584-сонли қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида, жорий йилнинг 18 февраль куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиларидан ташкил топган “Баҳор” рақс ансамблининг ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

“Миллатлар тотувлиги - миллий рақсларда” шиори остида ўтказилган ушбу ҳисобот концерти давомида ансамблнинг раққоса қизлари ўзбек миллий мерос рақслари, дунё халқлари рақслари, замонавий рақслардан иборат ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

Театрлаштирилган ҳамда бой миллий меросимиз, серқирра ижод намуналаридан ўрин олган ушбу тадбир, Навоий вилоятида миллий рақсларимизга бўлган ҳурмат ва эътибор юқори даражада эканлигининг тасдиғи бўлди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2020 | 00:27