19 Февраль 2020
Сирдарё вилоятида “Куйла, ёшлигим” эстрада хонандалари кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида, Сирдарё вилояти ёшларининг эстрада санъатида истеъдодини намоён этиш учун ижодий майдон яратиш, эстрада хонандалик бўйича ижро маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анъаналарини тарғиб этиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш, шунингдек, жаҳон эстрада намуналари орқали ёшларнинг юксак эстетик дидини ошириш мақсадида жорий йилнинг 13-18 февраль кунлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган эстрада хонандалари ўртасида “Куйла, ёшлигим” эстрада хонандалари кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди.

Кўрик-таловда 100 дан ортиқ вилоятнинг умидли ёш хонандалари иштирок этиб, 36 нафар энг яхшилари саралаб олинди.

“Куйла, ёшлигим” эстрада хонандалари кўрик-танловининг якуний вилоят босқичи март ойида ўтказилиши белгиланган.

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53