19 Февраль 2020
Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларининг малакавий амалиётлари

Жорий йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқич талабалари Малакавий амалиётларини Тошкент шаҳар Болалар мусиқа мактабларида, коллеж, лицейларда ҳамда вилоятларда ўташди.

Малакавий педагогик амалиёт даврида талабалар жойларда мутахассис ўқитувчиларнинг дарсларини кузатишди, бириктирилган ўқувчилар билан амалий шуғулланиб, тадбирлар ўтказишда яқиндан ёрдам беришди.

Малакавий амалиёт раҳбари доцент Гулчеҳра Қурбонова амалиёт жараёнларини доимий равишда назорат қилиб борди.

Ҳозирда талабалар малакавий педагогик амалиёт якуний ҳисобот имтиҳонларига тайёргарлик кўрмоқдалар.

 

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31