19 Февраль 2020
Япон олимлари "Жума масжид"нинг ёғоч устунлари ва тўсини ҳолатини текширди

Жорий йилнинг 16 - 17 февраль куни Хоразм вилояти Хива шахрига Япониянинг Токио Хорижий тиллари университети профессори ва Киото Хорижий тиллари университетининг илмий ходимлари " Ичан - Калъа " Давлат музей қўриқхонасига ташриф буюрди.

Ичан-қалъа музей-қўриқхонасидаги "Жума масжид"ни кўрган япон олимлари ундаги устун ва тўсинларнинг сақланиш ҳолати билан қизиқди.

Олимлар ташрифидан кўзланган мақсад, Хивадаги тарихий-меъморий обидаларни сақлаш ва ҳозирги ҳолатини ўрганиш.Шу жумладан, чет эллик хамкасблар билан биргаликда,музей етакчилари ва илмий ходимлари тарихий - меъморий обидаларни ҳозирги ҳолатини ўрганиб,келажакда ҳамкорликда ишлашга келишилди.

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31