19 Февраль 2020
"Беш ташаббус - беш имконият"

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жорий йилнинг 18 февраль куни Жиззах шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Жиззах шаҳар халқ таълими бошқармасига қарашли 1-сон умумтаълим мактабида Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида "Беш ташаббус - беш имконият" номли тадбир ташкил қилишди.

Тадбирга ўқувчи-ёшлар, Жиззах вилоят, шаҳар, туман халқ таълими бошқармаларидан бир гуруҳ ходимлар ташриф буюришди.

Тадбирга келган меҳмонлар ва ўқувчилар 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган “Бойчечак” болалар рақс гуруҳи, “Парвоз” ўсмирлар ансамбли, “Бобурхон” ёш доирачилар ансамбли ижодий гуруҳларининг гўзал рақс ва куйлари ҳамда Тасвирий санъат йўналиши бўйича ташкил этилган “Парвоз” ижодий гуруҳининг кўргазмаларидан баҳраманд бўлишди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14