19 Февраль 2020
Қашқадарё вилояти ҳокими маданият ва санъат ходимлари билан учрашди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар маданият марказида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ходимлари билан учрашди. Унда соҳага Муҳтарам Юртбошимиз томонидан қаратилаётган юксак эътибор, кейинги пайтда соҳа равнақини янги босқичга кўтариш бўйича амалга оширилган улкан ишлар ҳамда вилоятда маданият ва санъатни янада қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз борди.

- Қашқадарёнинг ўзига хос анъаналари бор. Ана шу анъаналар тинимсиз ижод қилишга, изланишга ундаши керак. Cамарали ижод орқали Қашқадарёча қадриятларни дунёга танитайлик, - деди Зойир Мирзаев.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда миллий маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31