19 Февраль 2020
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида франциялик мутахассислар томонидан маҳорат дарси

Театр санъати жонли ва ўзига хосдир. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Санъатшунослик ва маданиятшунослик” кафедрасида жорий йилнинг 19 февраль куни француз театрига бағишланган маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Франциялик театршунос олим Патрик Пено ташриф буюриб, талабаларга француз театрлари, ижодий фаолияти, француз театрларидаги замонавий мавзулар, театр актёрлари ижоди, спектакллар, сайёр труппалар борасида кўплаб маълумотлар берди. Маҳорат дарсида профессор-ўқитувчилар Муҳаббат Тўлахўжаева, Қундузхон Нишонбоева, Омонулла Ризаев, Матлуба Исоқова, Шаҳло Ҳамидова иштирок этишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ҳақиқатан, мазкур учрашув замонавий француз театрлари фаолияти ҳақидаги қизиқарли маълумотларга бой бўлди.

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31