20 Февраль 2020
Каттақўрғон шаҳрида ёшлар билан ижодий учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Каттақўрғон шаҳрида ёшларни эзгу истаклари, келажак ғоялари. стартапларини амалга ошириш, уларнинг таклифларини тинглаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш мақсадида 7-умумтаълим мактабида шаҳар раҳбарларининг ёшлар билан ижодий учрашуви ўтказилди. 

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижросининг биринчиси юзасидан Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилди, янги китоблар тақдимотлари ташкил қилинди. 

Иштирокчилар томонидан уюштирилган “Биз - гиёҳвандликка қаршимиз!” номли акция доирасида расмлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Учрашув якунида шаҳар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ташаббускор ва фаол ёшлар ташаккурномалар ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31