20 Февраль 2020
Андижонда “Келажак” фольклор фестивали

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жорий йилнинг 20 февраль куни Андижон шаҳридаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Келажак” фольклор фестивали ўтказилди. Фестивалда 16 та шаҳар, туман, маданият марказлари, Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг умидли ёш фольклор жамоалари иштирок этишди.

Танлов низомига асосан жамоалар 10 дақиқалик дастур намойиш этдилар.

Танловни ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ижро маҳорати, дастур сюжети, саҳна маданияти ҳамда саҳна либосларига қараб, одилона баҳолаб бордилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31