20 Февраль 2020
Япон олимларининг Хивадаги Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари билан учрашуви

Огаҳий ижод мактаби Хива Ичанқалъа музей қўриқхонаси билан ўзаро ҳамкорлик асосида дарсдан кейинги машғулотларни қадимий обидаларида ўтказишга келишиб, 7- синф ўқувчилари билан дарсни очилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Оқ масжид Меннонитлар кўргазмаси ва Жума масжидида ўтказди.

Ўқувчиларга музей ҳудудида бўлган экскурсия дарсини Хива Ичанқалъа Давлат музей қўриқхонаси бўлими мудири Зайнаб Абдуллаева ташкиллаштирди. Илмий ходимлар Машарипов Музаффар, Мейлиева Зумрадлар ўқувчиларга немис менонитлари ва Жума масжиди тарихи ҳақида маълумот берди.

Жума масжиддаги машғулот пайтида Хивадаги обидаларни ўрганиш ва сақлаш мақсадида вилоятимизда иш олиб бораётган Япониянинг Киото университети профессорлари Х.Минами ва Х.Торулар билан ҳам суҳбатлашди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Экскурсия дарс-машғулоти сўнгида ижод мактаби ўқувчилари кун таассуротлари ҳақида вилоят телевидениесига интервью беришди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимизни чуқур ўрганишга оид бўлган бундай намунали экскурсия дарслар самарали натижа беради.

Охирги янгиланиш: 24.11.2020 | 14:54