20 Февраль 2020
Хивада ёш ижодкор рассомлар кўргазмаси ташкил қилинди

 "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг "Хоразм Давлати Хонлари тарихи" бўлими мудири Дилфуза Тошпўлатова, "Мустақил Ўзбекистон озод ва обод Ватан" экспозицияси бўлим мудири Зайнаб Бекчанова ва илмий ходим Маҳлиё Джуманиёзовалар томонидан Хива шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида  "Ёш ижодкор рассомларнинг тасвирий санъат кўргазмаси"  ташкил қилинди.


Кўргазма Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. 

13-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг Она -Ватанимиз табиати, кишилари тасвири чизилган суратлари намойиш қилинди.

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31