21 Февраль 2020
Нарпай туманида “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида илгари сурган 5 та ташаббуси доирасида Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ўзбеккенти МФЙда яшовчи Тасвирий санъатнинг ҳайкалтарошлик турида фаолият олиб бораётган Хожиакбар Шарипов устахонасида жорий йилнинг 20 февраль куни “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси амалга оширилди.

Унга тумандаги ўқувчи-ёшлар ташриф буюришди.

Рассом ва ҳайкалтарош Хожиакбар Шарипов томонидан ўқувчиларнинг барча саволларига жавоб берилиб, рассом ўзининг ишлари ҳақида уларга тушунча ва маълумотлар берди.

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31