21 Февраль 2020
Ўзбекистон давлат консерваториясида навбатдаги вебинар ўтказилди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Oxford music таҳририятининг Марказий Осиё, Африка, Туркия, Россия ва Қозоғистон мамлакатлари бўйича мутахассиси Ahmad Inchassi билан Ўзбекистон давлат консерваториясида вебинар ўтказилди.

Мазкур вебинарда илмий мақолаларни дунёнинг етакчи илмий журналларида тайёрлашдан бошлаб чоп этишгача бўлган жараён батафсил тушунтириб ўтилди.

Тадбирда консерваториянинг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, докторантлар фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21