21 Февраль 2020
"Санъатга ошно қалблар"

Жорий йилнинг 20 февраль куни Наманган вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Янгиқўрғон туман маданият марказида "Санъатга ошно қалблар" номли концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирга туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда уюшмаган аҳоли ва ёшлар ташриф буюришди.

Концерт дастури кўтаринки руҳда ташкил этилиб, йиғилганлар томонидан муносиб кутиб олинди.

Шунингдек, дастур давомида атоқли ёзувчи Шароф Бошбековнинг "Малайнинг макри" асари асосида марказнинг ҳаваскорлари томонидан саҳналаштирилган ҳажвий спектакли намойиш этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21