21 Февраль 2020
“Бир миллион дарахт” акцияси: Халқимизга хос бўлган уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликни ёрқин намоён этди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Навоий вилоятида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир миллион дарахт” шиори остидаги акцияга старт берилди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласида ташкил этилган бу эзгу ташаббусда вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳардаги барча корхона, идора, муассасалар, нодавлат ташкилотлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Истиқбол учун тамал тоши қўйилган мазкур майдонга “Келажак боғи” дея ном берилди.

Уюшқоқлик билан амалга оширилган мазкур хайрли тадбир доирасида 5 минг нафарга яқин ҳамюртларимиз томонидан 10 гектар майдонга 15 мингтага яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Мазкур акция апрель ойига қадар давом этади.

 

 

Охирги янгиланиш: 06.07.2020 | 16:44