21 Февраль 2020
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

Ҳурматли мақом санъати ихлосмандлари.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Мy5 телеканали ҳамкорликда тақдим этади.

Юртимизда ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўзбек мусиқа ижрочилик маданиятини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш мақсадида Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” Республика танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танлов 18 дан 30 ёшгача бўлган ижрочилар ўртасида 2020 йилнинг 21-29 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Танлов қуйидаги 9 та йўналишлар бўйича ўтказилади:

Мақом хонандалиги

1. Aёл овоз

2. Эркак овоз

Анъанавий якка чолғу ижрочилиги

3. Най, қўшнай, сурнай

4. Чанг, қонун

5. Қашқар рубоби, афғон рубоби, уд

6. Дутор, танбур, сато

7. Ғижжак

8. Дойра, ноғора

9. Созандалар ансамбли

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ижрочилар жорий йилнинг 10 мартидан 10 апрелига қадар Ўзбек миллий мақом санъати марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

а) номзоднинг паспорт нусхаси;

б) номзоднинг иш ёки ўқиш жойи раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома ва тасдиқланган маълумотнома;

в) номзоднинг таржимаи ҳоли;

г) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см ҳажмда) рангли фотосурат;

д) ижро дастури

7. Белгиланган муддатдан кечиккан ҳолларда ҳужжатлар қабул қилинмайди.

8. Асарлар ёддан ижро этилади.

Танлов бўйича батафсил маълумотларни madaniyat.uz, maqom.uz сайтлари, MAQOM MARKAZI телеграмм канали ҳамда (71) 286-31-63, (71) 286-31-77 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21