21 Февраль 2020
“Мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар”

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият ва санъат кўргазмаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш ҳамда Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслармавзусидаги маданий ва маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори Юлдашева Нилуфар Абдуллаевна, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Ризаев Шухрат Турсунович, Давлат божхона қўмитасининг бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Эргашев Восид Ёқубовичлар иштирокида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшлар томонидан шеърий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари томонидан кулоллар иштирокида махорат дарслари бўлиб ўтди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21