21 Февраль 2020
“Беш ташаббус – беш имконият”

Жорий йилнинг 20 февраль куни Каттақўрғон шаҳар драма театрида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, халк таълими бўлими ҳамда Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Мен энг яхши, энг жамоатчи, энг фаол ўқувчи бўла оламан” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда умумтаълим мактабларида ўзлаштириши паст бўлган, профилактик назоратда турувчи ва мактаб ички назоратига олинган ўқувчилар ўртасида танловлар ташкил қилинди. 

Ўтказилган танловлар натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга ҳомий ташкилотлар томонидан дипломлар ва  эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва бошқа таниқли шоир-ёзувчилар ҳам иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирда йиғилган ўқувчи-ёшларнинг санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада орттирди.

Улар тенгдошларининг маҳоратларини кўриб, ўзларининг ҳам ҳар томонлама намунали ўқувчи бўла олишлари мумкинлигини ҳис этдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21