21 Февраль 2020
"Қўштепа-2 тадқиқотлари ракурсида Қадим Фарғона маданиятлари"

Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон тарихи давлат музейининг кўргазмалар залида Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг ЎзФА Миллий археология маркази билан ҳамкорликда Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида жойлашган “Қўштепа-2” ёдгорлигида олиб борилган археологик тадқиқотларига бағишланган "Қўштепа-2 тадқиқотлари ракурсида Қадим Фарғона маданиятлари" номли кўчма кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиги, тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаров, Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Жаннат Исмаилова, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Ихтиёр Расулов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти илмий ходими Бахтиёр Абдуллаев, бошқа тарихчи олимлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Ташриф буюрганларга археолог Бахтиёр Абдуллаев ҳамда Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг илмий ходимлари кўргазма ҳақида тўлиқ маълумот бердилар.

Мазкур кўргазма 20 апрелга қадар давом этади.

Барча юртдошларимизни кўргазмага таклиф этамиз!

 

 

 

Охирги янгиланиш: 31.03.2020 | 14:31